Ҳақиқий Месси қайтди

“Барселона”ни тарк этганидан кейин Лионель Мессининг ўйинида кескин пасайиш кузатилган эди. Бутун фаолиятини Каталония клубида ўтказган аргентиналик юлдуз ПСЖ билан шартнома тузгач, янги муҳит ва чемпионатга мослашиши бироз қийин кечди.

Бу унинг майдондаги самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Бироқ, янги мавсумда Месси қайд этаётган кўрсаткичлар бу ҳужумчи учун муаммолар ортда қолганидан далолат бермоқда.

Месси жорий мавсумда ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси сафида жами 13 маротаба майдонга тушиб, ўнта гол ва саккизта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!