Ҳақиқий тўпурар мана шунақа бўлади! Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслигадаги 100-голини урди ва бу натижага турнир тарихида бошқа футболчилардан тезроқ эришди.

Бу «Бавария» ва «Унион» ўртасидаги 4-тур учрашувида содир бўлди. Баҳс Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтди. Учрашув бош ҳаками Беньямин Бранд бўлди.

Гарри Кейн 39-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, гол урди.

Футболчи Бундеслигадаги 100 та голга етиш учун 98 та учрашув ўтказди. Бундан ташқари, Кейннинг «Унион» дарвозасига киритган иккинчи тўпи, унинг ҳисоьбига 101 гол сифатида ёзилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!