“Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури Бухоро вилояти кесимида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимиятлар, “Маҳалла” кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қарорда белгилаб қўйилганидек,  маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури бўйича жойларда футбол майдончалари қурилмоқда ва қурилиш ишлари режалаштириляпти. 
  
Шу кунгача эътиборингизга Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятидаги маҳаллалар бўйича маълумотлар тақдим қилдик. Бухоро вилояти кесимида оладиган бўлсак, бу ердаги 13та туман/шаҳарда жами 540та маҳалла мавжуд. 2018 йилдан 2019 йилнинг шу кунига қадар Бухородаги бир қатор маҳаллаларда футбол майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масалан, Бухоро шаҳридаги “Отбозор”,  Вобкент туманидаги “Бешработ”, “Сўфидеҳқон”, “Бозоржойи”, “Арабхона”, “Чангарон”, “Ниёзхўжа”, “Шакаркент”, “Пахтакор”, “Қатағон”, Жондор туманидаги “Самончуқ”, “Поччойи”, Олот туманидаги “Усмоншайх”  маҳаллаларида стадионлар барпо этилди.    
 
 
Бухородаги қуйидаги маҳаллаларда  футбол майдончалари қуриш учун ер майдонлари мавжуд:
 
Бухоро шаҳар
"Сайфиддин Бохарсий номли МФЙ
Фуркат  МФЙ
ХўжаГунжорий номли МФЙ
М.Ашрафий МФЙ
Собир Рахимов номли МФЙ
Шергирон МФЙ
Зарафшон МФЙ
А.Темур МФЙ
О.Хўжаев МФЙ
Фошун МФЙ
Бехиштиён МФЙ
 
Когон шаҳри
Алишер Навоий МФЙ
Зиёкор МФЙ
Хўжабарги МФЙ
Амир Темур МФЙ
Истиқлол МФЙ
Мустақиллик МФЙ
Махтумқули МФЙ
Зирабод МФЙ
Навзирабод МФЙ 
Туркистон МФЙ
А.Қодирий МФЙ
Б.Шариф МФЙ
Темир йўлчи МФЙ
Дўстлик МФЙ
М.Улуғбек МФЙ
Беруний МФЙ
 
Бухоро тумани
"Кучкумар" МФЙ
"Работак" МФЙ
"Янги турмуш" МФЙ
"Истиқбол" МФЙ
"Сохибкор" МФЙ
"Саховат" МФЙ
"Сўфикоргар" МФЙ
"Янги обод" МФЙ
"Новметан" МФЙ
"Дилобод-зафаробод" МФЙ
"Хумин" МФЙ
"Туркон" МФЙ 
"Подшоҳи" МФЙ 
 
Вобкент тумани
Хўжаработ МФЙ
Кўлхатиб МФЙ
Ғарибшоҳ МФЙ
Чўрикалон МФЙ
Мирвоши МФЙ
Мўминобод МФЙ
Латифсобунгар МФЙ
Тераклик МФЙ
Ўзбакон МФЙ
Шанба МФЙ
Шоҳнигор МФЙ
 
Жондор тумани
Қалмоқ МФЙ
Болиоб МФЙ
Қароли МФЙ
Ибн-Сино МФЙ 
Эроншох МФЙ 
Боғ МФЙ 
Обод МФЙ 
Работ МФЙ 
 
Когон тумани
"Беклар" махалла 
"Уба чўли" махалла 
"Тун ироқ" махалла 
"Ўрта чўл" махалла
"Соргун" махалла
"Сиёз поён" махалла
"Хукуматобод" махалла 
"Сараён" махалла 
"Мустақиллик" махалла 
 
Олот тумани
Хидрейли МФЙ
Асажам МФЙ
Кўккўз МФЙ 
Ғанчи Чандир МФЙ
Бўрибек Чандир МФЙ
Халифа МФЙ
Баландмачит МФЙ 
Денов МФЙ
Ўзбекистон МФЙ
Шайхлар МФЙ
Опшоқ МФЙ
Пахтакор МФЙ
Буржоқ МФЙ
Арабхона МФЙ
Соин-Қоровул МФЙ
Давлатбой МФЙ
Мухтор МФЙ 
Дилкор МФЙ 
Ёш Ботир МФЙ
Оқ Олтин МФЙ 
Пичоқчи МФЙ 
Қиртой МФЙ 
Баёт МФЙ
Қумкашон МФЙ 
Нонимас МФЙ
 
Ушбу маҳаллаларда футбол майдончаларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар Ўзбекистон футбол ассоциациясиги мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистон футбол ассоциацияси уларга ҳокимият томонидан ер майдонлари ажратилиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!