Ҳар бир учрашувда гол ураётган ҳужумчисига жиддий харидор чиқди

Швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкереш икки мавсумдан бери Португалия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда.

“Спортинг”нинг 26 ёшли футболчиси янги мавсумдаги дастлабки тўртта ўйинда рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилиб улгурди.

Дьёкерешга “Челси” анчадан бери жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг агенти Али Дурсун яқинда Лондонга келди. Манбалар унинг “аристократлар” билан музокара ўтказганини тахмин қилмоқда.

Маълумотларга кўра, лондонликлар ҳар бир учрашувда гол ураётган ҳужумчи учун 84,5 миллион фунт тикишга тайёр.

Дьёкереш учун Англия футболи бегона эмас. Ҳужумчи бир неча йил давомида Англия чемпионатида “Брайтон”, “Суонси”, “Ковентри” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилганидан кейин 2023 йили ёзда “Спортинг”га кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!