Ҳарри Кейн ўрнини Италия юлдузи босади

  • 06 Jul 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Тоттенхэм”нинг янги спорт директори Фабио Паратичи Англия Италия терма жамоаси етакчиларидан ҳисобланган Лоренцо Инсиньени олиб келишни режалаштирмоқда.

Tecno

Маълумки, лондонликлар асосий тўпурари Ҳарри Кейн кучлироқ клубга ўтиб кетиш илинжида юрибди ва бу ҳужумчи учун 100 миллион фунт беришга тайёр клублар борлиги айтилмоқда. 

“Наполи” сафида юқори савияда ўйнаётган 30 ёшли Инсинье ҳам ўз имкониятларини бошқа чемпионатда синаб кўришга тайёр.

Ўтган мавсумда Инсинье А Серияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва еттита голли пас оширди.

Унинг неаполликлар билан келишуви келаси йили якунланишини инобатга олиб, трансфер суммаси 48 миллион евро бўлиши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!