Ҳарри Кейн ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
“Тоттенхэм” жамоадан кетиши мумкин бўлган Ҳарри Кейн ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидираётган эди.
Лондонликлар асосий тўпурари ўрнига “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаховични таклиф қиладиган бўляпти.
Италияликлар 21 ёшли сербиялик ҳужумчининг трансферини 50 миллион фунтга баҳоламоқда. “Тоттенхэм” эса бу нархни туширишга ҳаракат қилади.
Бироқ, бу трансфер амалга ошиши учун Ҳарри Кейнни 150 миллион фунтга сотиб оладиган жамоани топиш керак бўлади. Кейн яна “Тоттенхэм”да қоладиган бўлса, бошқа ҳужумчига эҳтиёж қолмайди.
Душан Влахович ўтган мавсумда А Серияда 37 та учрашувда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилиб, ажойиб самарадорлик намойиш қилди.
Фикрлар