Ҳарри Кейн ўзига суперклуб танлади. У Англиядан кетмоқчи!

“Тоттенхэм” етакчиси Ҳарри Кейн фаолиятини “Барселона”да давом эттириш истагини билдирди.

Маълумотларга қараганда, 27 ёшли тўпурар каталонияликлар билан трансфер борасида музокараларни бошлаб юборган. Бироқ,  “Барселона” раҳбариятини бошқа масала хавотирга солмоқда. Улар Англия футболида порлаган юлдузлар Испанияга мослашишда бир қатор қийинчиликларга дуч келиши ва шу пайтгача ўзини кўрсатиши қийин бўлганига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу боис, “Барселона” Ҳарри Кейн трансфери бўйича қарорини шошилмай қабул қилмоқчи.

Кейн “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоа таркибида ўн йилдан бери тўп тепмоқда. Мир ҳужумчи лондонликлар билан совринлар учун кураша олмаётганидан қониқмаяпти ва шунинг учун кучлироқ клубларга ўтишни режалаштирган.

Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 13 та голли пас узатган футболчига “Манчестер Сити” ҳам жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!