Ҳарри Кейн: "Руни билан солиштиршлари ажойиб нарса"
Ҳарри Кейн кечаги "Динамо Загреб"га қарши ўйиндаги ўз ҳаракатларига баҳо берди.
«Умримда биринчи марта битта ўйинда уч марта пеналтидан гол урдим. Бу бутунлай бошқача туюлди. Аммо тўртта гол уриш - бу фантастика. Жамоага ҳар томонлама ёрдам бериш муҳим. Хоҳ пеналтилар бўлсин, хоҳ майдондаги голлар. Бу биз учун ажойиб кеча бўлди.
Қачонки сизни Уейн Руни билан бир тоифага қўйишса, бу сизнинг бирор нарсада яхши эканлигингизни англатади. У энг буюк инглиз футболчиларидан бири ва тарихдаги энг яхши футболчилардан бири.
Мен хет-трикдан сўнг барча тўпларни қабул қиламан. Йигитлар уларни имзолашдан чарчаган бўлиши мумкин. Лекин ҳали анча давом этишлари катта эхтимол(кулади)" , - деди “Бавария” ҳужумчиси.
Фикрлар