Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”дан суперклубга ўтадиган бўляпти

“Тоттенхэм”нинг энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзги трансферлар мавсумида Лондонни тарк этадиган бўляпти.

27 ёшли ҳужумчини “Реал” ўз сафида кўрмоқчи.

Кейн жорий мавсумда зўр ўйини билан “Тоттенхэм”нинг мусобақа жадвалида етакчилик қилишига катта ҳисса қўшяпти. Моҳир тўпурар 17 та учрашувда 14 та гол урди ва 12та голли пас муаллифи бўлди.

Кейннинг “Тоттенхэм” билан 2024 йилнинг ёзигача шартномаси борлигини инобатга олиб, бу йилнинг энг қиммат трансферларидан бўлиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!