Ҳасанбой бошчилигидаги боксчиларимиз Бокудаги мусобақани омадли бошлашди

Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича халқаро мусобақа старт олди. Мусобақанинг биринчи кун дастурида Ҳасанбой Дўсматов, Фозилжон Абдумуродов, Алиёр Норалиев ва Дилшодбек Рўзметов каби вакилларимиз рингга чиқиб, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади.Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Ахтем Закиров (Россия) 5:0
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов – Мирмеҳди Меҳтизада (Озарбайжон) 5:0
-64 кг: Алиёр Норалиев – Элнур Алиев (Озарбайжон) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Андрей Ковальчук (Россия) 5:0

Бугун бўлиб ўтадиган дастурда -60 кг, -69 кг ва 75 килограмм вазн тоифаларида вакилларимиз жанг олиб боришади.

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Нурлан Сафаров (Озарбайжон)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Сердар Амангелдиев (Туркманистон)
-75 кг: Оқмурод Ғафоров – Расим Чобанли (Озарбайжон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!