Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалига йўл олди
Ads

Самарқанд шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида бугун чорак финал баҳслари ўтказилди. Кундузги дастурдан ўрин олган қарама-қаршиликларда Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

52 кг вазн тоифасида кечган тўқнашувда Ҳасанбой бухоролик яна бир иқтидорли боксчимиз Мироншоҳ Иброҳимовга умуман имконият қолдирмади. 5:0.

Ушбу вазн тоифасининг яна бир қарама-қаршилигида фарғоналик Аброржон Қодиров жиззахлик Фозилжон Абдумуродовни мусобақадан чиқариб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов яқинда Москва шаҳрида бокс бўйича Россия ва Жаҳон терма жамоалари ўртасидаги мусобақада иштирок этиб, мезбонлар вакили Тамир Галановни очколар ҳисобида мағлуб этган эди.

Минбар

Барча блоглар