Асосий мазмунга ўтиш

Ҳасанбой Дўсматов рақибини нокаут қилиб, финалда ғалаба қозонди ва 200 минг долларга эга чиқди

Ҳасанбой илк раундда масалани ҳал қилди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олди.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов франциялик Биллал Беннамага қарши рингга кўтарилади. Жанг 18:30дан сўнг бошланади.

hasanboy-03_1

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Ҳамюртимиз илк раундда рақибини нокаут қилиб, ғалаба қозонди. Ҳасанбой олтин медал ва 200 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.

hasanboy

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ