Ҳасанбой Дўсматов реванш олди

  • 27 февраль, 2018, 19:28
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистоннинг етакчи боксчиларидан ташкил топган “Uzbek Tigers” жамоаси Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) VII мавсумида Тошкентдаги дастлабки жангларини ўтказмоқда.

Амалдаги вице-чемпион Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши жанглар “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтмоқда.

Бугунги бокс оқшомига Олимпиада чемпиони ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳамда икки карра Жаҳон чемпиони Жояннис Оскар Аргилагос қарама-қаршилиги билан старт берилди.

Ўтган йили Гамбургда ўтказилган Жаҳон чемпионатида шубҳали тарзда ғалабани илиб кетган кубалик боксчи бу сафар Тошкентда таслим этилди. 49 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда Ҳасанбой Дўсматов реванш олишга муваффақ бўлди.

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов 3–0 Жояннис Оскар Аргилагос

“Uzbek Tigers” 1-0 “Domadores de Cuba”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!