Ҳасанбой Дўсматовга таклиф этилган ақлбовар қилмас сумма ҳақида эшитганмисиз?

Хабарингиз бор, Ҳасанбой Дўсматов куни кеча профессионал боксда ўз дебют жангини ўтказди. Қувонарлиси у Мексикада мезбон Хесус Сервантесни нокаутга учрата олганди.

Биз Рио Олимпиадаси совриндорига кейинги фаолиятига оид бир-иккита савол билан мурожаат қилдик...

Навбатдаги жангларингизда мураббийингиз Зиёйиддин Тайғонбоевни ҳам олдингизда кўришимиз мумкинми?

- Aлбатта, шундай мақсадим бор. Агар, ўз мураббийим ёнимда бўлса, менга янада осон бўлади.

- Жангдан кейинги берган интервьюингизда 3-4 та жангдан сўнг, WBA чемпионлик камарига жанг қилишингиз ва таиландлик боксчи бу камарнинг амалдаги сохиби эканлиги ҳақида айтдингиз. Тамманун Нийомтронг 47. 62 да чемпион ҳисобланади. Сиз эса, бир вазн юқорида дебют қилдингиз. Умуман кейинги жангларингиз қайси вазн тоифасида бўлади?

- Ҳозирча, рейтинг жангларимини 48.99 бўлади. Чемпионлик учун эса 47.62 да жанг қиламан.

Олимпиададан сўнг, сизни профессионал боксга ўтишингиз борасида нуфузли промоутерлик компанияси ақлбовар қилмас сумма  таклиф қилган экан... Шунга аниқлик кирита оласизми?

- Шунақа таклиф бўлган. Лекин мен буни кейинчалик билганман. Ўз кўзим билан кўриб, ўз қулоғим билан эшитмаганман. Рост ёки ёлғонлигини ҳам билмайман. Айтишларича 1 миллион АҚШ доллари таклиф қилишган экан.