Ҳасанбой Дўсматовни табриклаймиз!
Ads

Бугун 24 июнь ва ушбу санада бир қатор спорт юлдузлари ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда. Жумладан, таниқли боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳам. 

25 ёшини қарши олаётган қаҳрамонимиз 1993 йил 24 июнь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида таваллуд топган. Бокс бўйича 2016 йил Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган ва ушбу мусобақа энг яхши  техника эгасига топширилувчи Вэл Баркер соврини эгас ҳам саналади. Жаҳон чемпионатининг кўп карра совриндори. 

Сайтимиз ушбу спортчимизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва узоқ умр тилаб қолади. Келгусидаги фаолиятида янада катта марраларни забт этиб қолишига тилакдошмиз. Эслатиб ўтамиз, бугун аргентиналик машҳур футболчи Лионель Месси ҳам таваллуд айёмини нишонламоқда.