Ҳасанбой Дўсматовнинг кореялик боксчига қарши жангидан фотогалерея
Олимпиада ҳамда жаҳон чемпиони бўлган юртдошимиз Ҳасанбой Дўсматов бундан бироз аввал Осиё ўйинларидаги илк жангини ўтказди. У Жанубий Корея вакили Сех Еонг Жога қарши рингга кўтарилди.
-51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган юртдошимиз 1-раундда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Иккинчи раундда жанубий корелик боксчининг кўзидан олган жароҳати туфайли, жангни давом эттира олмади. Шу тариқа Дўсматов ўз юришини ғалаба билан бошлади.
Қуйида SPORTS.uz мухбири Одилбек Файзуллаевнинг ушбу жангдан олган энг сара фотосуратларини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар