Ҳеч ким кутмаган теннисчи бош совринни илиб кетди
Ads
 

 

Австралиянинг Хобарт шаҳрида ўтказилган халқаро теннис турнири ҳеч ким кутмаган натижа билан якунланди.

Мусобақанинг асосий тўрига саралаш турниридан йўлланма олган бельгиялик Элисе Мертенс барча рақибларини мағлубиятга учратди. Финалгача бўлган баҳсларда Элисе еттинчи рақамда сараланган франциялик Кристина Младенович, америкалик Сачия Викери, биринчи рақам эгаси - нидерландиялик Кики Бертенс ва хорватиялик Яна Феттдан устун келди.

Бош соврин учун ўтказилган ўйинда Элисе Мертенс учинчи рақамда сараланган руминиялик Моника Никулеску билан рақобатлашди. Руминиялик тажрибали теннисчи рақибасинининг шиддатига етарлича қаршилик кўрсатолмади. Элисе 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга бўлди.

SPORTS.uz