Ҳеч ким танимайдиган ҳужумчи Роналу ва Холандга тенглашиб олди

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Брентфорд” ҳужумчиси Айвен Тони хет-трик қайд этди.

26 ёшли ҳужумчи “Лидс” дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Бу Айвен учун 2022 йил давомида иккинчи хет-трик бўлди. Бунгача кучли бешлик чемпионатларида фақатгина “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва  “Манчестер Сити” вакили Эрлинг Холанд бир йилда иккитадан хет-трикка эришгани айтилмоқда.

 Жорий мавсумда Англия премьер-лигаси тўпурарлари баҳсида ўнта гол урган Эрлинг Холанд пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда олтита гол билан Александар Митрович қайд этилган. Ҳарри Кейн ва Айвен Тони бештадан аниқ зарба билан  учинчи поғонани бўлишиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!