Ҳеч кимга керак бўлмай турган ўйинчини бирданига грандлар талашиб қолди

“Бавария” мутасаддилари франциялик ҳужумкор футболчи Кингсли Команга ўтган мавсум охирида тезроқ бошқа жамоа топиш кераклигини уқтирганди.

28 ёшли тажрибали ўйинчига ҳар мавсум 20 миллион евро маош олаётгани боис, мюнхенликлар ундан тезроқ қутилиш йўлига ўтган.

Анчага бу футболчига бирорта клуб оғиз солмади. Бир неча кун аввал ҳозир “Барселона”ни бошқараётган Ханс-Дитер Флик собиқ шогирдини Каталонияга олиб келиш ҳаракатини бошлаганидан кейин Команнинг ишлари юришиб кетди.

Энди “Манчестер Сити” тажрибали чарм тўп устасини ўз сафига қўшиб олишга уриняпти. Bild нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” Кингсли Команни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарга олмоқчи.

Кингсли Коман “Бавария”да 2015 йилдан бери тўп тепяпти. Асли ПСЖ тарбияланувчиси бўлган  ўйинчи орада “Ювентус”да ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!