Ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин олдидан "Пахтакор" сафида йўқотишлар бор
“Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини мезбон - "Ал Таъавун"га қарши ўйин билан якунлайди.
Вакилларимиз 2-турда ушбу рақиб устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Саудия Арабистонида мезбон клубни иккинчи бор доғда қолдирган биринчи ўзбек жамоасига айланганди.
“Пахтакор” матбуот хизматининг хабарига кўра, баҳсни Шерзод Аъзамов ва Одил Ҳамробеков дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Драган Черанда эса жароҳат мавжуд. Саудияликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
"Пахтакор" ва "Ал Таъавун" ўртасидаги ўйин 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 01:15да бошланади.
Фикрлар