Here we go! "Милан" Фелишни ўз сафига қўшиб олди

  • 3 февраль, 20:25
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Челси" футболчиси Жоау Фелиш яқин соатларда "Милан" футболчисига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Португалиялик футболчи мавсум якунигача ижара асосида тўп тепади. Ҳеч қандай сотиб олиш шартисиз. Хабарларга кўра, томонлар аллақачон акелишувга эришишган.

Фелиш ўтган ёз "Челси"га қайтган ва 2030 йилгача клуб билан шартнома имзолаган эди. Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча турнирларда 20 ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" порталига кўра, Фелишнинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!