
Here we go! Мората "Галатасарой" футболчиси
Мавсум бошида "Милан"га кўчиб ўтган Альваро Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, "Галатасарой" ва "Милан" келишувга эришди. Ҳужумчи Истанбул клубида бир йиллик ижара асосида ўйнайди. Шартномада шунингдек сотиб олиш банди ҳам бўлади. Испаниялик футболчи тез орада Туркияга етиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади.
Мората фаолияти давомида "Реал", "Ювентус", "Челси", "Атлетико" ва "Милан" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. У 600 дан ортиқ учрашувда иштирок этиб, 222 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар