
Here we go! Нико Гонсалес "Манчестер Сити" футболчиси
"Манчестер Сити" қишдаги фаолигини давом эттирган ҳолда, яна бир ёш талантли футболчини ўз таркибига қўшиб олиш арафасида турибди. "Порту"нинг 22 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес манчестерликлар таркибига бориб қўшиладиган бўлди.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришди. Испан учун товон пули бўлган 60 миллион еврони "шаҳарликлар" тўлашга рози бўлди. Бу трансфердан тушган пулларнинг 40 фоизини "Барселона" қўлга киритади. Сабаби, 2023 йилда тузилган битимда шу банд ҳам бор эди.
Нико "Барса" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2023 йилда жамоани тарк этади. "Порту" сафига бориб қўшилган ярим ҳимоячи орадан бир ярим йил ўтиб, "Манчестер Сити"га кўчиб ўтмоқда.
Фикрлар