Ҳимоячи МЮдан кетмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо ёзда жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun.

Манбага кўра, айни вақтда "Эстудиантес" клубида ижара асосида тўп сураётган аргентиналик футболчининг агенти "қизил иблислар" раҳбариятига мижозини қўйиб юборишини сўраган.

Рохо МЮ сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келади. Жорий мавсумда 30 ёшли футболчи манкунианликлар сафида барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!