Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 23 та гол урган терма жамоамиз бу сафар Фаластинни аяб ўтирмади

Эроннинг Киш оролида ампутантлар ўртасида Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг Ғарбий Осиё минтақаси саралаш беллашувлари давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2-тур доирасида фаластинлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

2-тур

Ўзбекистон 5:0 Фаластин

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз илк турда Ҳиндистон терма жамоаси давозасига жавобсиз 23 та гол урган эди. Вакилларимиз кейинги учрашувни эртага, 8 март куни Ироқ жамоасига қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Marifjon Turajonov
07/03/2022 20:36
Terma komandaga shilarni olsa bulmaydimi .
Hech yuq 3ta uradiku