Ҳиндистондаги икки легионер боксчимиз ярим финал жангларида рингга кўтарилишди
Маълумки, Ҳиндистонда бир қатор боксчиларимиз легионер сифатида ҳинд жамолари номидан жанг ўтказишмоқда. Яъни, "Big bout league" дея номланувчи турнирда ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказмоқда
Бугун, ушбу турнирнинг ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Бироз олдин оғир вазнли ҳамюртимиз Тимур Эргашев рақиби Навеен Кумарга қарши рингга чиқди ва имкониятни бой берди. У мусобақа давомида ҳозиргача 5 та жанг ўтказди ва фақат 1 тасидагина ғалаба қозонди.
Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони Олимпиада чемпиони катталар ўртасида 60 кг да Ўзбекистон чемпиони 19 ёшли истеъдодли боксчимиз Aбдумалик Ҳалаков рақиби Мд. Эташ ни янчиб ташлади ва ажойиб ғалабага эришди.
Фикрлар