Ҳиндлар Ўзбекистонга қарши ўйин осон кечишига ишонганди. Рақибнинг 3 та хатоси!
Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг “В” гуруҳидаги иккинчи тур учрашувида Ҳиндистон миллий терма жамоаси ўзбекистонлик чарм тўп усталаридан 0:3 ҳисобида енгилди.
Бу мағлубият ҳиндларнинг мусобақани давом эттириш имкониятини сезиларли даражада пасайтириб юборди. Энди ҳиндистонликлар плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун 23 январга белгиланган учинчи тур учрашувида Сурия терма жамоасини мағлубиятга учратиши шарт бўлиб қолади.
Айни пайтда футбол экспертлари Осиё кубоги ўйинларини таҳлил қилиб бормоқда. Нуфузли манюалардан бири – sportskeeda.com сайти мутахассиси Сохам Хальдер Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувда ҳиндлар йўл қўйган учта хатони кўрсатиб берди.
Рақиб футболчиларини қўриқлаш
Ҳали баҳс бошланмай туриб, Ҳиндистон терма жамоаси вакиллари ўзбек футболчиларига қарши ўйин биринчи турда Австралия билан бўлган беллашувдан анча осон ўтади, деган хулосага келган кўринади.
Ҳинд ҳимоячилари айрим ҳолатларда ортиқча хотиржамликка берилиши оқибатида рақиб томон жарима майдончасига ёриб келиши кузатилди. Ўзбекистон биринчи ва учинчи голларини айнан мана шундай вазиятларда киритди.
Австралияга қарши жуда ишончли ўйнаган Сандеш Жиган тўртинчи дақиқада ўзи қўриқлаши керак бўлган Аббосбек Файзуллаевга тўп узатилганида уни кўздан қочирди. Ҳеч ким халақит қила олмаган ҳужумкор футболчи тўпни дарвоза тўрига ортиқчи қийинчиликсиз туширди.
Ўзбекларнинг учинчи голига муаллифлик қилган Шерзод Нарсуллаев ҳам тўпни қийналмасдан дарвозага жойлади. Манвир Сингх жарима майдончасига шиддат билан кириб келаётган рақибини тўхтатишга уриниб ҳам кўргани йўқ. Унга ёрдам бериши керак бўлган Нихил Пужари гол урилган вазиятда ўз жойида кўринмай қолди.
Қулай имкониятларни совуриш
Таъкидлаш жоизки, ҳиндистонлик футболчилар ҳам Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятларни ярата олди. Лекин улардан самарали фойдаланишнинг имкони бўлмади.
Учрагувнинг 45-дақиқасида Махеш Сингх узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Лекин Ўткир Юсупов дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Яна бир ҳолатда жамоа тўпурари Сунил Чхетрининг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлим бошида Рахулнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 71-дақиқада Рахул Бхекенинг бош билан йўллаган тўпини дарвозабон маҳорат билан қайтарди.
Дарвозабон хатолари
Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашувда ҳиндистонликлар голкипери Гурприт Сингх Сандху бир неча хато қарорларни қабул қилди.
Бу дарвозабон Австралия билан баҳсда ҳам камчиликларга йўл қўйган эди.
Иккинчи учрашувнинг тўртинчи дақиқасида тўпга чиқишда хато қилди ва Аббосбек Файзуллаев бундан унумли фойдаланиб, гол урди.
Гурпритнинг баъзи вазиятларда ўзига ишонмай ҳаракат қилганини кўриш мумкин.
Энди ҳиндистонликлар Осиё кубогининг нимчорак финалига чиқиш орзусини амалга ошириш учун бу каби хато ва камчиликларни йўқотиб, бор эътиборини Сурия терма жамоаси билан бўладиган ҳал қилувчи баҳсга қаратиши лозим.
Файзуллаев, Ҳусанов ва ўзбек футболчиларига дунёда қандай баҳо беришяпти?
Ўзбекистоннинг ғалабасига Ҳиндистондан қандай муносабат бўлди?
Ҳиндлар қайси футболчиларимиздан чўчияпти?
Шомуродовнинг сенсацион трансферига нима халақит қиляпти?
Германиялик экспертлар Ҳиндистон билан ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоасига қандай баҳо берди?
Фикрлар