Шомуродовнинг сенсацион трансферига нима халақит қиляпти?

Италия матбуотида “Кальяри”да ишлари юришмаётган Элдор Шомуродовга “Женоа”нинг қизиқиш билдира бошлагани ҳақида маълумотлар кўпайиб қолди. Аксарият манбалар ўзбек футболчисининг ўзи порлаган клубга қайтиши сенсацион трансфер бўлишини таъкидламоқда.

Трансфер бозори экспертлари “Женоа”нинг трансфер сиёсатини таҳлил қилиш орқали Шомуродовнинг Генуяга қайтиш имкониятларига ҳам баҳо берди.

original (1)

А Серияга қайтган “Женоа” мавсумни яхши ўтказмоқда. Альберто Жилардино шогирдлари сўнгги бешта турда ютқазмаганини инобатга олган раҳбарият бош мураббийни янги трансферлар билан қўллаб-қувватламоқчи.

Генуяликлар ўтган ёз 9,7 миллион еврога харид қилинган 21 ёшли Раду Дрэгушинни 11 январь куни “Тоттенхэм”га 25 миллион еврога трансфер қилди. Бундан ташқари, генуяликларда яна бир неча чиқиш трансферларидан пул келадиган жойлари бор.

“Женоа” раҳбарияти “Салернитана”дан Эмиль Бохиненни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Энди навбат ҳужум чизиғини кучайтиришга. Бу масалани турли манбалар қуйидагича ёритмоқда.

LA GAZZETTA DELLO SPORT:

“Женоа”да ҳужумчи позициясига асосий номзод Мбайе Ньянг. Туркиянинг “Адана Демирспор” жамоаси тўпурари 19 декабрдан бери тўртта ўйинда қатнашмади. Франциялик футболчи турклар билан шартномани бекор қилиб, топ-лигаларга қайтишни мақсад қилган.

“Женоа” собиқ ўйинчисини қайтариш учун “Верона” билан рақобат олиб бориши керак. Элдор Шомуродов ҳозирча Ньянгга ўринбосар сифатида танланган.

TUTTOCAGLIARI.NET:

Генуяликлар қизиқиш билдираётган Элдор Шомуродов “Кальяри”нинг ижара ўйинчиси ҳисобланади ва у аслида “Рома”га тегишли. “Женоа”да собиқ ҳужумчисини қайтариш имкони бор,  лекин ўзбек футболчиси ҳозир жароҳат олиб сафдан чиққанини инобатга олиш лозим.

Шомуродов февралгача майдонга қайта олмайди ва спорт формасини тиклаб олиши учун яна вақт талаб этилади. Мана шу омил “Женоа”нинг Шомуродовни олишига халақит қилади ва Элдорнинг сенсацион қайтишига катта тўсиқ бўлади.

Қолаверса, генуяликлар жамоага дарров ёрдам бера оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезяпти, Шомуродовнинг юқори даражада ўйнай бошлашини кутишга вақт йўқ.

766433_680

SERIEANEWS.COM:

Альберто Жилардино ҳужум чизиғини кучайтириши керак. Жамоа ўйинига катта таъсир ўтказиб келган Раду Дрэгушин бошқа жамоага қўйиб юборилди.  Ҳужумкор футболчилардан Жорж Пушкаш саккизта баҳсда ҳали гол ура олгани йўқ, Калеб Экубан 14 та учрашувда битта тўп киритди. Уларнинг бўш ўйини генуяликларни янги ўйинчиларни олишга мажбур қиляпти.

Генуяликлар асосий нишон сифатида илгари “Женоа”да муваффақиятли ўйнаб кетган ҳужумчиларни белгилади. Биринчи навбатда Мбайе Ньянг. У ҳозир туркияликлар билан юзага келган зиддиятлар ортидан “Адана Демирспор”дан кетишга тайёргарлик кўряпти. Ньянгнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача тузилган. Лекин сўнгги тўртта учрашувда қатнашмагани франциялик футболчининг клубдан кетишидан дарак беради.

“Женоа” кутаётган ҳужумчига “Верона”нинг кўз тика бошлагани генуяликларнинг режасига халақит қилиши мумкин. Шу боис, генуяликлар яна бир собиқ ҳужумчиси – Элдор Шомуродовни олиш имкониятларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Германиялик экспертлар Ҳиндистон билан ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоасига қандай баҳо берди?

Машҳур клуб Файзуллаевнинг шериги бўйича музокара бошлади

Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!

Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rahim Hudayberganov
18/01/2024 14:09
Генуя Шомага омад келтиради
Azam Nazarov
18/01/2024 09:39
Элдоржон,, Женоа,, га ўтавер, ўлай санга.