Ҳожиакбар Алижонов: Бирор ўйин биз учун осон кечмаяпти

"Динамо" билан учрашув арафасида "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Динамо"нинг ўйинини ўзим тўлиқ томоша қилмадим, аммо мураббийлар штаби зарур маълумотни бизга тушунтириб беради ва рақибни видеолар ёрдамида ўрганиб чиқамиз. Бу жамоа дастлабки турларда ўзини кўрсатди. Шу сабабли бизга қарши ҳам бор кучларини ишга солишга уринишлари табиий. Суперлигада бирор баҳс биз учун осон кечмаяпти.

Ёшлар жамоаси таркибида ўтган мавсумда ҳужумга яқинроқ ўйнардим. Шунинг учун кўпроқ голлар урганман. Асосий таркибда эса ўнг қанот ҳимоясида тўп тепаман. Охирги ўйинлардаги голим ва зарбаларимга келсак, мураббий доимо қанот ярим ҳимоячиси ортидан олдинга ўтишимизни таъкидлайди. Шу сабабли ҳужумларга қўшилмоқдаман. Дарвозага зарба йўллаш ҳам айнан олдинга ўтган ҳолатларимдан кейин содир бўлди.

Ҳар тўрт кунда майдонга тушяпмиз. Буни ҳисобга олган ҳолда мураббийимиз ўзгаришларни амалга оширмоқда. Навбатма-навбат футболчиларга дам бериб бормоқда. Мен ҳам орада бир ўйинни ўтказиб юбориб, тикланиб олишга улгурдим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!