Ҳожиакбар Алижонов ОФК веб-сайтига иккинчи бор U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканини айтди

Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига ҳам жуда оз вақт қолди.

Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Бугун ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.

- Терма жамоамиз турнирга яхши тайёргарлик олиб борди. Йигитларда кайфият аъло даражада. Барчамиз мусобақага тайёрмиз.

Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Зеро, қишки йиғинларни иссиқ мамлакатларда олиб бордик. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ келдик.

2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, мухлисларимизни, оила аъзоларимизни хурсанд қилган эдик. Эндиги мақсадимиз – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга, уларга чиройли ғалабалар тақдим этишга уринамиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
06/01/2020 16:14
Агар олимпиадага чиқиб у йерда хеч бўлмаса кучли тўртталикка кирсак ёшларимиз учун европага трансферлар ойнаси очилади, ИНШОАЛЛОХ шундай бўлсин
Elyor Baratov
06/01/2020 15:43
OFK U-23 Yutsak yaxshi bo'lardi! Bir olimpiadada ham o'ynab kelardik! Kimsan Mbappe ham olimpiadada o'ynamoqchi ekan!