Ҳожиакбар Алижонов Осиё кубогини ўтказиб юборадими?
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев телеграм каналида ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
"Миллий терма жамоамиз аъзоси Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олгани ҳақида маълумот чиқди. Тиббий штабимиз бу маълумотни рад этди. Алижонов жамоа билан бирга режадагидек турнирга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги биринчи турида 13 январь куни Сурия термасига қарши майдонга тушади.
Фикрлар