Ҳожимат Эркинов: "Барчаси Аллоҳдан, биз шунчаки сабабчилармиз!"
U23 Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувида Кападзе шогирдлари 6:0 ҳисобида зафар қучди. Баҳсдан сўнг жамоамиз юлдузи Ҳожимат Эркинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун мураббийлар тактик томондан яхши ишлагани учун жамоамиз йирик ҳисоб қайд этди. Бу ўйинда натижанинг яхшилигига сабаб Қатар учрашувнинг охирига қадар ҳужум қилди. Туркманистондан энг фарқли жиҳати ҳам шу, улар чуқур ҳимоявий ўйин кўрсатгани учун гол ура олмаган эдик.
Вазиятлар яратилди, лекин улардан фойдалана олмадик. Кейинги ўйинда қашқадарёликлар қаршисида ҳам ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Гуруҳ босқичида 1-ўринни нақд қилган бўлсакда, Ватанимиз учун майдонга тушамиз ва ўйлайманки, мураббийлар ҳам асосий таркибга дам бермайди. Ҳисобни олдиндан айта олмайман, барчаси Аллоҳдан, биз шунчаки сабабчилармиз".
Фикрлар