Ҳожимат Эркинов "Краснодар"дан учралган мағлубиятга муносабат билдирди

“Торпедо” ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Россия Премьер лигасининг 7-тури доирасидаги “Краснодар”га қарши кечган учрашув (1:4) натижалари ҳақида фикр билдирди.

“Биз ўйинни яхши бошлаган эдик. Биринчи бўлимда деярли голли вазиятлар яратилмади. Агар биринчи бўлиб гол урганимизда, ўйин бошқача бўларди. Афсуски, тескариси бўлиб чиқди. Лекин биз ўйиндан ўйинга натижаларимизни боряпмиз.

Жамоада муҳит яхши, лекин кўп ютқазаётганимиз бироз ачинарли. Худо хоҳласа, ғалаба қозонишимиз керак, ҳаммаси яхши бўлади. Тез орада биринчи ғалабамизга эришамизми? Мен шундай деб ўйлайман”, - деди Эркинов “Sport24” мухбири Денис Николаевга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!