Ҳоким клубни шарманда қилмасликни сўради
Франциянинг энг машҳур клуби “Олимпик Марсель” ўз сафига “Манчестер Юнайтед”дан қувилган Мэйсон Гринвудни қўшиб олишга уринмоқда.
Истеъдодли футболчи бир неча йил олдин зўравонликда айблангани учун унинг репутациясига доғ тушгани фаолиятига ҳам салбий таъсир қилмоқда. Бир йил давом этган суриштирувдан кейин Мэйсондан айблов олиб ташланган. Лекин бу унинг фойдасига ишлаётгани йўқ.
Марсель шаҳри мэри Бенуа Пайян клубнинг Гринвудни олаётганига қарши чиқмоқда.
- Гринвуднинг хатти-ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайди. У қизни урган, мен бу кадрларни кўрдим, ҳолат менга ёмон таъсир қилди. Аёлларга қўл кўтариш эркак кишига ярашмайди.
Мен Гринвудга жамоамизда жой йўқ, деб ҳисоблайман. Марсель шаҳри ва “Олимпик Марсель” қадриятлари умуман бошқа. Клуб президентидан Гринвудни олмасликни сўрайман. Мен жамоамизда аёл кишини дўппослаган футболчи ўйнаб, клубимизни шарманда қилишини истамайман, - деди Бенуа Пайян.
Фикрлар
Чунки, фақатгина шу нашрда, "ажойиб, теша тегмаган" сўзлар ва ибораларни ўқийсиз. Францияда хоким. Қойилмисиз?!