"Ҳоким Кубоги"нинг финал санаси ўзгарди. Аммо ўйиннинг қайси стадионда бўлиши ва бошланиш вақти маълум эмас

«Ҳоким кубоги»нинг ярим финал ўйинлари якунланди.

Ярим финал учрашувларидан сўнг мусобақанинг энг кучли икки жамоаси финалга йўл олди. Булар – «Бунёдкор» ва «Истиқлол». Тақвимга кўра, «Ҳоким кубоги»нинг финал учрашуви 2 февраль куни ўтказилиши керак эди. Бироқ айрим ташкилий масалалар сабабли финал ўйини бир кунга сурилди. Яъни, финал 3 февраль куни ўтказилади. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Демак, «Ҳоким кубоги» соврини эртага эмас, балки индинга «Бунёдкор» ё «Истиқлол» жамоаларининг бирига насиб қилади. Аммо ҳозирча, финал баҳси қайси стадионда ўтказилиши ва бошланиш вақтига ойдинлик киритилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!