Ҳозир энг зўр шу футболчи! Неймар “Реал” юлдузига тан берди
Европадаги фаолияти давомида “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен” клублари шарафини ҳимоя қилган бразилиялик юлдуз Неймар ҳозирги пайтда энг зўр ярим ҳимоячи “Реал”да ўйнаётганини эътироф этди.
- Менинг фикримча, Арда Гюлер дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи, - деди Неймар.
Туркиялик иқтидор эгаси 2023 йилнинг июлидан бери “Реал” сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда Гюлер мадридликлар таркибида барча мусобақаларда 27 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол уриб, 8 та голли узатма берди.
Ярим ҳимоячининг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Машҳур Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар