Ҳозир "Реал"да ундан бахтли одам йўқ

Лука Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолаганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Дунёнинг энг яхши клубида ўйнашда давом этишимдан хурсандман. Орзуим "Реал" формасини кийиш эди. 10 йил давомида мен орзу қилган нарса амалга ошди. Шундай бўлса-да, айни вақтда худди илк кунимдек ҳаяжондаман. 

Давом этамиз. "Hala Madrid", - дея пост қолдирди Модрич. 

Эслатиб ўтамиз, хорват хавбеки 2012 йилда "қаймоқранглилар" билан шартнома имзолаган. Шу вақт давомида у 20 та трофей қўлга киритди. Шулардан 5 таси Чемпионлар лигаси кубоги. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!