Ҳозирча премьер-лиганинг энг яхши футболчиси "Арсенал" вакили бўлиб турибди

"Sofascore" портали талқинига кўра, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор давом этаётган 2022/2023 йилги мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. У ўртача 7,4 бал тўплаган.

23 ёшли футболчи чемпионатда 22 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва шерикларига 6 та самарали узатма амалга оширди. Шунингдек, у ҳар 133 дақиқада голда иштирок этиб, 51 та калит пас берди. Умумий ҳисобда 12 маротаба кескин вазият яратиб, дарвоза томон 18 марта зарба беришни уддалади.

Маълумот учун, "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида 54 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!