Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун ана шу чемпионатга старт берилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионати икки босқичда “А” ва “В” минтақаларга бўлинган ҳолда ўтказилиб, жамоалар уй-сафар тизимида беллашишади. 
 
"А" гуруҳидаги 1-тур учрашувларида Самарқанд академияси Навоий академиясига қарши, Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятига қарши, Бухоро вилоят академияси эса Қашқадарё академиясига қарши баҳс олиб боради. "А" гуруҳида 1-турда Сурхондарё вилоят академияси дам олади.
 
"B" гуруҳида 1-турда Жиззах вилояти Сирдарё академиясига қарши, Тошкент шаҳри Тошкент вилояти академиясига қарши, Фарғона вилояти Андижон вилояти академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 1-турда Наманган вилояти академияси дам олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!