Ҳужумчи дегани Холанддек бўлади
“Манчестер Сити”да дебют мавсумини ўтказаётган Эрлинг Холанд гол уриш бўйича кетма-кет рекордларни ўрнатмоқда.
Англия Премьер-лигасининг 21-турида “шаҳарликлар” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилди. Учрашувда норвегиялик ҳужумчи “бўрилар” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
Хет-трик орқали Холанд “Манчестер Сити”нинг уй учрашувларида кўп гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди.
22 ёшли ҳужумчининг “Этихад”да урган голлари сони 18 тани ташкил қилди. Бунинг учун Холандга атиги 11 та учрашув кифоя қилди.
Аввалги рекорд “Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурар - Серхио Агуэрога тегишли бўлиб, аргентиналик ҳужумчи бир мавсумда уй ўйинларида кўпи билан 16 та тўп киритганди. Бу натижа 2011-2012 йилги мавсумда қайд этилган.
Фикрлар