Ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”дан кетишга қарор қилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга уринмоқда. Аввалроқ бир неча футболчи кетиши ҳақида хабарлар тарқатилди. Улар орасида франциялик форвард Антони Марсьяль номи ҳам бор эди.

Бироқ жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг Антони ва Рафаэль Варанни олиб қолиш учун музокара олиб борилаётганини айтди.

ESPN нашрининг ёзишича, Марсьяль келажаги бўйича аниқ қарорга келиб бўлган. Тажрибали ҳужумчи Манчестерни тарк этиш ниятида.

Айни пайтда унинг агентлари ҳужумчига янги жамоа топиш бўйича иш олиб боряпти. Марсьялнинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Aristokrat
09/01/2024 08:09
Qadirli chala jurnalistlar. Yoshligilarda ona tili ustozilar o’lib qolganmi? Sarlavxani to’g’ri yozinglar. Misol uchun: ,,Manchester Yunayted hujumchisi jamoadan ketishga qaror qildi” shunaqa yoziladi. Eeexxxx….