Ҳужумчига «дарс» берган афсонавий ҳимоячилар!
Ads

Ҳужумчиларни тўхтатган ҳимоячилар

Агарда тарихда 94-йилги “Милан” бетонидан яхшироқ ҳимоя бўлса бу айнан мана шу жуфтликка тегишлидир.

Неста ва Каннаваро тўфон ва портлаш каби эди: бири – совуққон, доим эътиборли, бошқаси – шиддатли, қарорли ва баджаҳл. Ажойиб футбол оламида овози чиққан устоз ва гопник, : ҳужумчилар Нестага талабалар каби имтихон топширарди, камдан-кам ҳужумчи ақлли имтихон олувчи қаршисида ишончли ўйнарди. Каннаваро эса тўп билан ўз нуқтасида – қаттиқ, тезкор ва ишончли тарзда назорат қиларди.

Евро-2000 да Каннаваро ва Неста финалга биринчи ўйинда атиги битта гол ўтказиб юборган ҳолда чиқишди. Ярим финалда итальянлар голландларга қарши ўйнади – тўртта учрашувда 13 гол урган Клюйверт ва Бергкамнинг тажовузкор жамоаси. Италия ўша учрашувнинг 34-дақиқасидаёқ камчилик бўлиб қолди, икки соат 0-0 ҳисобини сақлаб қолди ва пенальтилар сериясида қўли баланд келди. Тольдо ўша баҳсдан кейин ўз ҳимоячиларини мақтаб қўйганди: “Голландлар бизга 24 соатдаям гол ура олишмасди.”

Ўша ёзда тиффозилар Неста ва Каннаваро билан ёдда қолди, The Guardian эса уларни инглиз ҳимоячиларига намуна қилиб кўрсатишди. Ушбу буюк ҳамкорларнинг ютуғи ҳам шунда эди – улар футбол рассомлари ва бомбардирларини ўз соясида қолдирган сўнгги етакчи-ҳимоячилар эди.

“Реал”да Роналдо, Раул, Бекхэм ва ван Нистелрой ўйнашади, аммо менда кўпроқ Каннаваро таассурот қолдирди. У кучли ва абжир, унинг матчларга ёндашуви ўзгача. У дунёнинг энг яҳши ҳимоячиси” – деган эди Мамаду Диарра.

Неста вақтдан ўзиб кетиб келажак ҳимоячисига айланганди.

2010-11-йилги мавсумда Неста 26 учрашувда атиги 18 марта ўйин қоидасини бузган эди. Бу 90 дақиқага ўртача 0.7 дан тўғри келади. Бу марказий ҳимоячилар орасидаги энг яхши кўрсаткич эди. 35 ёшида унда аввалги тезлиги қолмаганди, аммо у уддабуронлик билан рақиблардан тўпни олиб қўярди ва чорасиз рақиблари устидан куларди: “Месси мен учун тезкор? Бўлмаган гап.”

Сандро ўзи ўйин қоидасини бузишдан кўра унга нисбатан қўпол ўйнашарди: “Ҳимоя ҳаёт каби – ким иштонингдан  тортиб қолишини билмайсан.”

Роналдо Нестани ҳимоячи эмас чегарачи деб атаганди. Италиялик ҳимоячи ҳужумчиларни хавф туғдиргунига қадар тўхтатиб қўярди. У футболни интуицияси ва ажойиб жисмоний кўрсаткичлари билан боғларди – тўпни эгаллаб олиш доим тўпга ташланишдан устун бўлган.

Бундай услуб катта таваккалчилик дегани – орқангда бўш зона қолади ва ҳар қандай хато (траекторияни нотўғри ҳисоблаш, ноўрин сакраш, кикс) хавфли вазиятни туғдириши мумкин. Бошқа ҳимоячига эҳтиёт чораси учун икки киши керак бўларди, бироқ Сандро адашмасди.

“Неста кабиларни топиш мушкул. Техника, тактика ва инсоний фазилатлари билан у итальян тарихида унутилмас камёб футболчилардан бири” – деган эди Мальдини ҳайратини яширмай.

Неста тўпни олиб қўяр, эгаллаб олар, бўша дарвозадан олиб чиқарди, шундай бўлсада, барибир у классик ҳимоячи эмасди. У 90-йиллар ўртасида – янги аср арафасида орқага пас узатиш бекор қилинган, офсайд қоидалари ўзгарган пайтда ўйнаган. Футбол чизиқли ҳимояга ўтди, биринчи пасни берувчи техник “либеро”лар ўлиб бўлди, “Лацио”га инқилобчи Земан келди. Кейин Неста барчаси учун чехиялик мураббий олдида қарздор эканини тан олди: “Земан фаолиятимдаги муҳим ролни ўйнади. У – тушуниб бўлмас даҳо.”

Чехиялик мураббий ҳимоядан туриб тўпга эгалик қилишни тузди ва биринчи пас мажбуриятини мантиқий тарзда техникаси юқори Нестага юклади. Сандро либеро ва классик ҳимоячи қоришмасига айланди. Ҳужумни орқадан туриб бошлашга жавобгар бўлди, фаол тарзда вертикалига ҳаракатлана бошлади ва бу билан бир қаторда бошқалар каби ҳимояда ўйнашга ва позицияни ушлашга мажбур эди.

“Неста ҳимояда тўп билан ўйнаб янги даврни бошлаб берди. У доим ҳамиша юқори даражада эди. У ҳақиқий намуна эди ва мен ундан ҳайратланардим” – дея ҳикоя қилади Лео Бонуччи.

Римлик ҳимоячи келажак ҳимоячиси образи эди – тезкор, техникаси юқори, ҳужумга қўшилади ва дриблинг ва вертикал пас билан ҳимоядан осонлик билан чиқади. Бонуччи Нестанинг услубидан куч олди ва орқа чизиқдан туриб майдонни кўришни идеал даражасига олиб чиқди, аммо ёрдамчи кучсиз ўйнашни ва узун узатмаларни 36 ёшли Нестачалик бажаришни ўргана олмади.

Каннаваро сўнгги буюк қўриқчи эди

Фабио Каннаваро дўсти Неста каби янги даврни бошламади, ҳимоячилар хусусиятини ўзгартирмади. Бу керак эмасди ҳам: “итальян ҳимоя мактаби “Олтин тўп”ни ютганди. Марказий ҳимоячиларданн тез-тез бунёдкорликда қатнашишни талаб қилиди, аммо биринчи навбатда ҳимоячи ҳимояланиши керак.”

У буни қандай бажаришни биларди. Ҳаммадан яхшироқ. Каннаваро асосий таркибда Англияга қарши дебютини ўтказди ва шахсан Ширер билан ўйнади. Ҳамма “Уэмбли”да англиялик италияликни “еб қўяди” деб ўйлаганди. Ширер деярли ҳар бир ўйинда гол урарди, АПЛ қаторасига уч марта энг яхши тўпурар бўлди ва “Олтин тўп”нинг кучли учлигига кирди. Италия ўша учрашувни ютди, Ширер эса дарвоза томон бирорта зарба йўллай олмади. Фабио суперҳужумчини “еб қўйганди”.

Ҳимоя у учун касб эмасди, ўзини ифодалаш эди. “Ҳақиқий эркаклар ҳимоя қилади, ҳужум қилмайди.” Футбол стилистикаси ортида мукаммал профессионал салоҳияти яширинган. Канна ҳар доим ҳужумчиларга қарши курашда ҳимоячига қўл зарур дерди ва тренажёр залида айнан шу борада кўп ишларди. Тананинг юқори қисми чиниққанлиги унинг катта бўлмаган бўйи (176 см) тўлдириб турарди. Уни ҳавода енгган ёки тўпни ундан олиб қўйган бирорта футболчи йўқ.

“Барчасини футбол учун қилганимдан фахрланаман. Бутун ҳаётимни танамни ва ўйинимни кучайтириш учун сарфладим. 32 ёшимда Жаҳон Чемпионатини ютдим, 33 ёшда “Олтин тўп”ни. Қурбонликларим бунга арзийди.”

У ҳужумчиларни менсимасди: “Ҳужумчилар билет сотади, ҳимоячилар ўйинни ютади.” Фабио учун улар табиий равишда душманлар эди, унинг ёрқин услуби эса имконият қолдирмасди: Неста каби у тўпни эгаллаб олишни афзал кўрарди, аммо агарда тўп рақибда бўлса, қаттиқ ва мустаҳкам Каннаваро ҳеч қачон курашдан чекинмасди. Ёшлигида у “Наполи”даги машғулотлардан кейин ҳовлига чиқарди, Неаполь кўчаларида қоидасиз футбол ўйнашарди. Қўпол профессионал эса бундай кўнгилхушликни ўтказиб юбормасди.

“Каннаварога қарши ўйнаганингда дарвоза томон зарба йўллаш жуда қийин. Хатто ўз жамоадошингга тўп етказиш ҳам қийин” – Фабиога қарши хатто феномен Роналдо ҳам ўйнашни ёқтирмасди.

Марчелло Липпи уни Италиянинг сўнгги қўриқчиси деб атади. Фабио зонада ўйнашни биларди, аммо ҳужумчиларни қўриқлаб юришни яхши кўрарди. У бир қадам ҳам жилмасди ва хатто улар ортидан кийиниш хонасига боришга ҳам тайёр эди. “Наполи”даги биринчи машғулотида кимсан Марадонана ҳайратда қолдирганди. Буюки дриблинг устаси учинчи уринишдаёқ ёш йигитчани енга олганди. “Ҳаммаси таймингга боғлиқ. Бу ўйинимдаги калит ҳисобланади. Уни ўрганиб бўлмайди, бу менга туғилишдан ўтган” – дейди Фабио.

Фабио футболчилик фаолиятини 37 ёшида тугатди ва сўнгги мавсумида бир ўйинда ўртача 31 марта тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг ожиз томонлари йўқ эди ва Имон Данфи у ва энг яхши ҳимоячилар орасидаги фарқни аниқ таъърифлаганди: “Агарда Рио Фердинанд ҳафтасига минг фунт ишлаб топса, Каннаваро кунига миллион евро туради.”

***

Неста янги давр ҳимоячисининг намунаси бўлган бўлса, Каннаваро – позицион моделнинг юксак рамзи эди. Уларнинг ҳимоядаги ўйинлари футбол ва санъат ўртасида жойлашган эди. Ишончли, минимум фоллар ва ҳужумчилар устидан тотал назорат уларнинг сифатлари эди.

Марсело бир марта бу юксак туйғуни ажойиб таърифлаганди: “У менга айтди: “Ҳужумга бор. Ўзинги эркин тут, ҳимоя ҳақида ўйлама. Мен – Каннавароман. Ҳаммаси назоратим остида.”

 

Манба: sports.ru