Ҳужумчимизни “Рома”да қолдирмаймиз!
Англия футболини ёритиб бораётган бир неча манбалар, хусусан, The Athletic нашри “Челси” раҳбарияти “Рома”га сотиб юборилган Тэмми Абрахамни орга қайтариш борасида жиддий ўйланаётганини маълум қилди.
Клуб тарбияланувчиси 2021 йилнинг ёзида жамоага Ромелу Лукаку келиши муносабати билан “Ромага 40 миллион еврога трансфер қилинганди.
Шартномада “аристократлар” 2023 йилнинг ёзида Абрахамни 70,8 миллион фунт эвазига қайта сотиб олиши ҳақида банд бор. Лондонликлар шундан фойдаланмоқчи.
Бироқ, масаланинг иккинчи томони бор. Абрахам Италиядаги иккинчи мавсумида у қадар ишончли ўйнай олмаяпти. Бу табиий равишда унинг трансфер суммасига таъсир қилмоқда. Ҳозир Тэмми 80 миллион еврога тортмайди.
“Челси” ўз тарбияланувчисини қайтариш учун икки баравар нарх тўлашга рози бўлармикин?
Фикрлар