Ҳужумчининг “Рома”даги келажаги мавҳум

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Италиядаги иккинчи мавсумида 25 ёшли ҳужумчи кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Унинг Англияга қайтиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.

- Ҳозир бор эътиборимни “Рома”га қаратганман ва мавсумни жамоа билан қандай қилиб юқори даражада якунлаш ҳақида бош қотиряпман. Тезроқ Англияга қайтишим керак, деган мақсадим йўқ. У ерда якунланмаган ишларим қолмаган.

Балки “Рома”даяна ўн йил қоларман ёки тез орада кетиб қолишим мумкин. Олдинда сени нималар кутаётганини билиб бўлмайди, - деди Тэмми Абрахам.

Рим клуби “Челси” тарбияланувчисини 2021 йилнинг ёзида 40 миллион еврога трансфер қилиб, 2026 йилнинг ёзигича шартнома тузган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!