
Ҳужумда муаммоси бор топ-7 грандлар
Баъзан энг яхши ҳужумчиларда ҳам вазиятлардан фойдаланишда муаммолар бўлиб туриши мумкин. Ҳозир шу ҳақида гаплашамиз.
7 ўрин. “Тоттенхэм”
40 та голдан 9 тасини, деярли 25% голни “Шпорлар” иккита ўйинда урди. Бошқа ўйинларда ўртача кўрсаткич жуда камтарона – 1.,35 та гол битта ўйинга. “Тоттенхэм” ҳужумида жуда истеъдодли футболчилар йиғилган – Кейн, Алли, Сон, Моура, Ламела, энди эса Бергвейн пайдо бўлди. Яқиндагина жамоасини алмаштирган Эриксен ҳам бор эди.
Муаммо охирги пасдан кейин, ҳужумни якунлашда пайдо бўлган. Кейн жароҳатидан сўнг ҳам, Моуриньо қишда ҳужумчи сотиб олмади. “Шпорлар” аниқ зарбалар бўйича мусобақа аутсайдери “Вест Хем” билан бир хил кўрсаткич қайд этаётганди. Кейин эса “Саутгемптон”ни олдинга ўтказиб юборди. Агарда “Тоттенхэм” Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқчи бўлса, вазиятни ўзгартириши керак.
6 ўрин. “Наполи”
Гаттузо жамоасида ҳам вазиятлардан унумли фойдаланиш кўрсаткичи жуда паст. Рақиб дарвозасига зарбалар бўйича “Наполи” топ-5 ичида учинчи ўринда турибди. Ундан олдинда “Манчестер Сити” ва “Аталанта” турибди. Лекин голлар бўйича жамоани анча пастроқдан излашга тўғри келади. Умумий ҳисобда 36 та гол уришди. Бир пайтлар Игуаин, Кавани, Мертенс ва бир қанча ҳужумчилар бор пайти 438 та зарбадан 134 таси гол бўлганди. Гаттузо жамоаси “Лечче”га қарши майдонга тушганда ҳужумда Милик, Инсинье, кейинчалик заҳирадан Кальехон, Лосано ва Мертенслар тушди. Улар 25 та зарба беришди ва 2 тагина гол уришди. Жамоа 2:3 ҳисобида ютқазиб ҳам қўйди.
5 ўрин. “Манчестер Юнайтед”
“МЮ” зарбалардан унумли фойдаланиш бўйича “Норвич” билан бир хил кўрсаткич қайд этиб турибди. “Лестер”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”да эса 60% кўрсаткичга эга. Ҳаттоки, “Бёрнли” ҳам вазиятларидан унумли фойдаланади. “МЮ” жуда кўп ҳужум қилади ва зарбалар беради. Аммо голга келганда, негадир кўрсаткичи паст. Фақатгина Гринвуд яхши кўрсаткичга эга, аммо у майдонга жуда ҳам кам тушган (18 марта заҳирадан, 2 марта асосийда).5 та голни пенальтидан, 4 та голни стандартлардан ва 1 та автогол. 25 ўйинда 26 та гол. Рэшфорднинг голлари ҳисобига. Агарда Рэшфорднинг 14 та голи бўлмаганда, кўрсаткич янада ачинарли бўлар эди. Хавфли вазият содир этиш бўйича Перейра ва Фред энг яхшилари ҳисобланишади.
4 ўрин. “Арсенал”
АПЛда фақатгина 6 та жамоа “Арсенал”дан ҳам ёмон натижа қайд этиб турибди. Мартинелли, Льяказет, Ўзил ва Обамеянг каби футболчилари бор жамоа жуда кам гол уриши бу ҳайратланарли ҳол. Қимматбаҳо Пепе 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. “Арсенал”нинг голлари ўйинлари сонига тенг. Худди шундай натижа ҳимоявий ўйин кўрсатадиган “Шеффилд Юнайтед”да ҳам. Артета келгач ҳам вазият ўзгармаяпти.
3 ўрин. “Севилья”
Бу ерда ҳам худди “Наполи” каби ҳолат. Ҳужумлар етарлича, аммо улардан фойдаланиш даражаси паст. 23 ўйинда 29 та гол. Фақатгина 1 та ўйинда 3 та гол уришга эришишди (“Реал Сосьедад”га қарши баҳсда) Ҳозирда “Севилья”нинг энг яхши снайпери – ҳужумкор ярим ҳимоячи Окампос ҳисобланади. Банега ва Наваслар энг яхши ассистентлар. Ҳужумкор ўйин намойиш этишгани билан, уларни голга айлантиришда муаммоларга дуч келишмоқда.
2 ўрин. “Милан”
Жамоага энди келган Златан 5 та ўйинда 3 та голли вазиятда қатнашди (2 та гол ва 1 та голли узатма) аммо бошқа ўзгариш йўқ. Гол уриш бўйича турнирда 3 та аутсайдер ва ҳужумда муаммолари бўлган “Сампдория”, “Удинезе”лар пастроқ кўрсаткичга эга миланликлардан. Юлдузли таркиб жамоани тарк этганидан сўнг “Милан” ҳалигача ўзини тиклаб ололгани йўқ. Уларда нафақат ҳужумда, балки, ярим ҳимоя ва ҳимояда ҳам муаммолар мавжуд. Мавсум давомида 25 тагина гол уришга эришишди. Шунинг 13 таси ўйиндан, 4 таси пенальтидан ва 8 таси стандартлардан. Жамоанинг асосий снайпери – ҳимоячи Эрнандес ҳисобланади. У 5 бора рақиблар дарвозасини ишғол этган.
1 ўрин. “Атлетико”
23 ўйинда 23 марта гол уриш. “Атлетико”дек жамоа учун бу натижа ҳайратланарли, албатта. “Хетафе”ни учинчи ўринга чиқишига йўл қўйиб берди. Ҳатто, ҳимоявий ўйнайдиган “Хетафе”да ҳам 35 та гол мавжуд. 126 млнга ҳужумчи харид қилишди, Диего Коста, Мората, Лемар каби футболчилари бор. Наҳотки, барчаси Гризманнга боғлиқ эди? “Атлетико” ҳимоячиларнинг ишончли ўйини эвазига тўртинчи ўринни банд этиб турибди. Симеоне қанақадир ўзгаришлар қилиши шарт.
Фикрлар