"Ҳумо" - "Динамо Тверь" ўйинига ташриф буюриб, хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 5 февраль куни "Ҳумо Арена" муз саройида бўлиб ўтадиган "Ҳумо" - "Динамо Тверь" хайрия учрашувига айланади.

Чипталар сотувидан йиғилган барча маблағлар "Эзгу амал" фондига хайрия сифатида ўтказиб берилади. Шу куни Ўзбекистон хоккей тарихида илк бор ўйинчоқ айиқчалар улашиш акцияси ҳам ўтказилади.
Ушбу фонд онкологик ҳамда қон касаллигига чалинган болажонларга ёрдам қўлини чўзади. Ушбу кун сиз нафақат "Ҳумо" жамоасини, балки ёрдамга муҳтож бўлганларни ҳам қўллаб-қувватлай оласиз.

Чипталарни iTicket.uz ва кассалардан ҳарид қилинг ҳамда эзгу амалга биз билан бирга қўл уринг.

tver

Эзгу амал - Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тармоқлар орқали ташаббускор кўнгиллилар томонидан яратилган илк фонд бўлиб, шу кунгача 150 дан ортиқ беморларга қиммат дориларни харид қилишда, тиббиёт муолажаларни тўлашда ва руҳий томонлама ёрдам кўрсатган! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!