"Ҳумо" 6 нафар ҳоккейчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди (фото)
"Ҳумо" клуби ўз таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. "Қанотлилар" матбуот хизмати яна 6 нафар ҳоккейчи билан шартнома тузилганини эълон қилди.
Ҳимоячи Марк Рубинчик, Москванинг "Динамо"си тарбияланувчиси.
Фаолияти мобайнида "Торос", "Челмет", "Химик" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Мунтазам чемпионатда 118 та, плей-офф босқичида 32 та ўйин ўтказган.
Ҳужумчи Тимур Шингареев, Магнитогорскнинг "Металлург" клуби тарбияланувчиси.
Олий ҳоккей лигасида "Зауралье", "Сокол" каби клубларда ўйнаган. "Автомобилист" сафида эса 10 беллашувда 3 очко (1+2) жамғарган.
Ҳимоячи Илья Давидов, Ярославнинг "Локомотив"и тарбияланувчиси.
Ортда қолган мавсумни "Жанубия Урал" ҳамда "Сокол" таркибида ўтказган. Фаолияти давомида КҲЛ жамоалари либосида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.
Ҳимоячи Никита Зимин, ЦСКА тарбияланувчиси.
Ўтган мавсумда ОҲЛнинг "Рязан" ва "Ермак" клубларида ўтказган. КҲЛда Хабаровскнинг "Амур"ида ўйнаган ва 24 баҳсда музга чиққан.
Ҳужумчи Артём Пилаев, Тюменнинг "Рубин" жамоаси тарбияланувчиси.
Бунгача фаолиятини тўлиқ Тюменда ўтказган ва ОҲЛда "Рубин" учун мунтазам чемпионатнинг 71, плей-оффнинг 28 баҳсида иштирок этган.
Ҳужумчи Егор Дорофеев, Магнитогорскнинг "Металлург"и тарбияланувчиси.
Ўтган мавсум ОҲЛда Самаранинг ЦСК ВВС жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Олий ҳоккей лигаси мунтазам чемпионатида 348, плей-оффда 13 баҳсда иштирок этган ва 79 (45+34) балл тўплаган.
Фикрлар