"Ҳумо Арена" яна бир катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Унда Олимпиада чемпиони ва жаҳон чемпиони ҳам жанг ўтказади

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, юртимизда янги ташкил этилган "Lift Promotions" бир қанча таниқли боксчиларни ўз сафига қўшиб олмоқда. Мазкур компания ўзининг илк бокс оқшомини 13 август куни "Ҳумо Арена"да ўтказишини эълон қилди. Кечада Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров, жаҳон ва Осиё чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов, жаҳон чемпионатлари совриндори ва Осиё чемпиони Жасурбек Латипов, жаҳон чемпионати иштирокчиси Мужибилло Турсунов, қолаверса Фаррух Арслонов ҳамда Раҳматулло Шарифов каби боксчилар ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган бир қанча чарм қўлпоп усталари рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Lift Promotions" компаниясига Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице президенти Ғофур Раҳимов ҳомийлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!