"Ҳумо-Арена"да ўтадиган Грин-при олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди (фото)

Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши унга бўлган қизиқишнинг икки карра ортишига сабаб бўлмоқда. Мусобақада иштирок этиш учун 70 дан ортиқ мамлакат вакилларининг рўйхатдан ўтгани бунинг яққол исботи бўлиб турибди. Шунингдек, 23-24 сентябрда пара-дзюдо бўйича ҳам Гран-при турнири ўтказилади.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида “Ҳумо арена”да ўтадиган ҳар икки мусобақага бағишлаб матбуот-анжумани ташкил этилди. Унда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, мамлакат Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Тошходжаев, дзюдо ва пара-дзюдо бўйича терма жамоа бош мураббийлари, жамоамизнинг номдор спортчилари, шунингдек, қатор ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!