"Ҳумо" ҳужумчиси Артём Ворошило фаолиятини Самаранинг "ЦСК ВВС"  жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Қайд этиш жоиз, у "қанотлилар" сафида мавсумдаги барча, 65 ўйинда музга тушган ягона ҳужумчи бўлди. Бундан ташқари, "Ҳумо" вице-сардори мавсум давомида 12 бор рақиб дарвозасига шайба киритиб, яна 15 голга ҳаммуаллифлик қилган.

"Биргаликда тарих ярата олган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Мен Ўзбекистонда хоккейнинг қайта уйғонишига катта ҳисса қўшган жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман. Фаолиятимни Тошкентда давом эттиришни истаган бўлар эдим, аммо бу хоккейчининг ҳаёти. Яна кўришгунча", - деди Ворошило.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар